Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши муросасиз курашишимиз лозим
1018
Сўнгги йилларда мамлакатимизда Коррупцияга қарши курашиш тизимида бир қатор қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, иқтисодиётимизни ривожлантиришга, божхона тизимини рақамлаштиришга, жамиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга, оммавий ахборот воситалари билан ишлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “Коррупцияга қарши курашиш – асосий мақсадимиз” шиори остида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилиб, барча куч ва воситаларни коррупцияга қарши курашишга сафарбар қилиш, тизим фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, коррупция оқибатларидан кўра, унинг юзага келишига имкон бераётган сабаб ва шароитларга барҳам беришга асосий эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, 2021 йил давомида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан мазкур йўналишда 27 маротаба умумий тартибда ва 144 маротаба якка тартибда ходимлар билан профилактик тадбирлар ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, агарда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ва фуқароларда божхона соҳасига оид муаммо ҳамда саволлар юзага келган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ва Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли “Ишонч телефон”ларига мурожаат этишлари мумкин.

 

8.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг