Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
3.5 млрд. сўмлик товарлар ҳужжатдан тушириб қолдирилганлиги аниқланди
1030
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
3.5 млрд. сўмлик товарлар ҳужжатдан тушириб қолдирилганлиги аниқланди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Андижон” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда божхона постига вилоятда фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамият номига хорижий мамлакатдан олиб келинган товар моддий бойликлари божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, божхона юк декларациясида кўрсатиб ўтилмаган қиймати 3 519 680 000 млн. сўмлик 299 дона қопларда жойлаштирилган “тикув маҳсулотлари учун пластмассадан тайёрланган замог”лар мавжудлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

5.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг