Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда юртимизда фаолият юритувчи жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган юк контейнери юк ҳужжатларига асосан кўздан кечирилди.
Натижада, контейнерларда ҳужжатларда “мебел қоғозлари” дея кўрсатилган товарлар умуман йўқлиги, уларнинг ўрнида қиймати 1 млрд. 544 млн. сўмлик 7 356 ўрам гулқоғозлар борлиги фош этилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 176,8 млн. сўм миқдорда қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
5.11.2021