Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда 600 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний кириб келишига чек қўйилди
838
Товар ва моддий-бойликларни юртимизга ноқонуний олиб кириш ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Наманганда 600 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний кириб келишига чек қўйилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида тумани ҳудудида фуқаро Т.Х. бошқарувидаги “Hyundai Porter” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати
600 миллион сўмлик 3 турдаги товарлар  борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

5.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг