Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 2 млрд. сўмдан зиёд бўлган “Мато” операциясини фош этишди
993
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Божхоначилар 2 млрд. сўмдан зиёд бўлган “Мато” операциясини  фош этишди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Андижон” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда божхона постига вилоятда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият номига хорижий мамлакатдан олиб келинган товарлар божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўриги натижасида, дастлаб божхона ходимларига тақдим этилган ҳужжатларга кўра, бир хил ипдан тўқилган, бўялган матолар деб кўрсатилган бўлсада, аслида турли хил иплардан тўқилиб, нақш берилган  матолар эканлиги маълум бўлди.

Ўтказилган тадбир натижасида, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинган умумий қиймати 2 276 100 000 сўмлик, жами 817 дона рулондан иборат мазкур матолар вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

5.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг