Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда божхоначилар қарийб 75 минг дона ноқонуний пиротехника воситаларини фош этишди
826
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сирдарёда божхоначилар қарийб 75 минг дона ноқонуний пиротехника воситаларини фош этишди

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ, Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудида пиротехника воситаларини ноқонуний айланувига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро М.И. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина Сирдарё вилоятида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 34,8 млн. сўмлик, жами  73 452 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида  олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шуни эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга мувофиқ республикада пиротехника буюмлари муомаласини лицензиялаш жорий этилган, бироқ айрим фуқаролар томонидан қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилган ушбу нормаларни менсимай, пиротехника воситаларини республикага олиб кириш ва ноқонуний савдоси билан шуғулланиб, мўмай даромад олишга уринишмоқда. Унутманг! Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.

 

5.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг