Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш наф бермади
753
Божхона органлари томонидан юртимизга инсон саломатлигига кучли таъсир кўрсатувчи дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши ва сотилишига қарши доимий кураш олиб борилмоқда.
 Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш наф бермади

Хусусан, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ҳодимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро М.Н.нинг хонадони кўздан кечирилганида, хонадонда умумий қиймати салкам 13 миллион сўмлик 51 конвалютада (ҳар бирида 10 донадан капсула) “Селофен номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлигини аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

5.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг