Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довут-ота” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаро М.М бошқарувидаги “МАN” русумли юк автотранспорт воситаси божхона постида ўрнатилган инспекцион кўрик мажмуаси орқали сканерланганида, олинган рентген тасвирлари божхона ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли божхона кўриги тайинланди.
Натижада, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, ҳужжатларда ёзиб кўрсатилмаган, дастлабки сўровга кўра, умумий қиймати 517 млн сўмга тенг бўлган жами 4 та номдаги 434 дона хўжалик товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
5.11.2021