Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда 27 минг донадан зиёд пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди
686
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия Андижон вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқуқбузарликни ўз вақтида фош этдилар.
Андижонда 27 минг донадан зиёд пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди

Андижон вилояти Асака туманида ўтказилган пиротехника воситаларининг ноқонуний айланишини олдини қаратилган  тезкор тадбир давомида фуқаро  З.Н. ўзига тегишли 27 600 дона “Британик” пиротехника воситаларини “ВАЗ 21011” русумли автомашинасида сотиш учун олиб кетаётганида тўхтатиб қолинди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик кўзда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса бундай қилмишлар содир этганлар учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган.

 Мазкур ҳолат юзасидан божхона текшируви ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

5.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг