Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда божхоначилар томонидан тадбиркорлар билан “мижозбай” тизимида учрашув бўлиб ўтди
1512
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, 2021 йил 2 ноябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Сайхунобод тумани хоким ўринбосари ¬- Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ш.Умаралиев ва Сирдарё вилояти Савдо-саноат палатасининг экспорт сектори бош мутахассиси Э.Сувонов ҳамда Сирдарё туманида жойлашган “Akaltin Logistics Center” МЧЖ ҚК ва “Sayxun karwan” МЧЖ мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.
Сирдарёда божхоначилар томонидан тадбиркорлар  билан “мижозбай” тизимида учрашув бўлиб ўтди

Мазкур учрашувда, республикамизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, божхона соҳасига оид қонунбузилиш ҳолатларини содир этган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда уларнинг вакилларини соҳага оид муаммо ва масалаларни тегишли норматив-ҳужжатлар асосида таҳлилий ўрганиб чиқиш, божхона органлари билан вужудга келиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш усуллари ҳамда бугунги кунда давлатимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда берилаётган кенг имкониятларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6306-сонли фармони, “Божхона органлари билан вужудга келиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш усуллари” ва Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш” ҳақидаги 720-сонли Қонуни мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, учрашув якунида “Sayxun karwan” МЧЖнинг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ва божхона ходимлари томонидан келгусидаги экспортни амалга оширишда яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди. 

5.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг