Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пақилдоқларнинг яширин савдоси фош бўлди
810
Республикамиз божхоначилари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги айланмасига чек қўйишга қаратилган чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.
Пақилдоқларнинг яширин савдоси фош бўлди

Бухоро  вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Ғиждувон шаҳрида ўтказилган мазкур тадбир давомида фуқаро Ш.А. тадбирга жалб қилинган шартли харидорга қиймати 4,4 млн. сўмлик 8800 дона пиротехника воситаларини ноқонуний равишда пуллаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

5.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг