Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пойтахт божхона постларида божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди
1279
Тошкент шаҳар божхона бошқармасида Давлат божхона қўмитасининг Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бош бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан бошқарма назоратидаги божхона омборлари вакиллари, темир йўл станция вакиллари иштирокида бошқарма ва божхона постларида учрашувлар ташкил этилди.
 Пойтахт божхона постларида божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

Учрашувларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги “Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 531-сон қарори бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар, божхона омборлари эгаларига берилаётган ваколатлар ва юклатилаётган мажбуриятлар хусусида сўз юритилди.

Шу билан бирга, омбор эгаларига қарор билан жорий этилаётган асосий тартиботлар, хусусан:

- божхона назорати остида етказилган товарлар бўйича юк операцияларини амалга ошириш тартиби;

- божхона назорати остидаги товарлар бўйича амалга ошириладиган юк операцияларини назорат қилиш;

- божхона омборларида товарлар ҳаракати тизими ва бир қатор бошқа масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 210-сон Қарорига киритилган қўшимчалар ва ўзгартиришлар юзасидан зарур тушунтиришлар берилди.

Бу каби ташкил этиладиган учрашувлар божхона омборлари вакиллари, қолаверса, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона соҳасида қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар талабларини ўз вақтида етказишга, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилади.

4.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг