Навоий вилояти божхона бошқармасининг ушбу йўналишдаги фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, 2021 йилнинг 10 ой давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан 60 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, 7 та оғзаки, 5 та ёзма шаклда ҳамда 48 та электрон виртуал мурожаатлар қайд этилган. Мурожаатларнинг 57 таси жисмоний шахслар томонидан ва 3 таси эса юридик шахслар томонидан юборилган.
Қилинган мурожаатларнинг барчасига амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжат талаблари асосида тушунтиришлар берилган.
Хусусан, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имкониятини бериш юзасидан қилинаётган ҳар бир мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.
Шу билан бир қаторда, вилоят божхона бошқармаси томонидан Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар иштирокида доимий сайёр учрашувлар, мулоқотлар йўлга қўйилган бўлиб, ўтказилаётган сайёр учрашувлар натижасида тадбиркорларнинг муаммолари ўз ўрнида бартараф этилмоқда. Бу йўналишда ҳам рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, жорий йилнинг шу даврига қадар жойларда 30 маротаба ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва жамоатчилик билан сайёр учрашувлар ташкил қилиниб, уларга амалий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, келиб тушган мурожаатлар орасида кўп маротаба “Жисмоний шахслар томонидан божхона тўловларисиз товарларни олиб кириш ҳамда олиб чиқишнинг чекланган меъёрлари қандай?”, “Қанақа техникаларга имтиёзлар бор?”, “Транспорт воситаси олиб келсам, қанча тўлайман?” каби мазмунни ташкил этади. Бу каби мурожаатларга ҳам вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан фуқароларга амалдаги қонунчилик талаблари асосида тушунтиришлар берилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, божхона соҳасида тартибга солувчи қонун хужжатларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, янги қабул қилинаётган Қарор ва фармон талабларини фуқаролар ва тадбиркорларга тушунтириш-тарғибот ишлари кучайтирилиб, божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (79) 223-08-65 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилмоқда.
4.11.2021