Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқанддан 260,87 минг тонна туршак экспорт қилинди
9927
Ўрик республикамизда етиштирилган мевалар ичида хуштамлиги, тўйимлилиги ҳамда витаминларга бойлиги билан ажралиб туради. Бугунги кунда мамлакатимиз баргак (данаксиз туршак) етиштириш бўйича дунёда етакчи давлатлардан бири саналади.
Самарқанддан 260,87 минг тонна туршак экспорт қилинди

Маълумки, ёз ойида пишиб етиладиган мева навларини узоқ сақлаб бўлмайди, чунки улар кўпи билан бир ой сақланади, шунинг учун истеъмолдан ортган мевалар қуритилади. Эртанги меваларни қуритиш натижасида ўрикдан туршак, кайса, курага тайёрланади. Натижада, пишиб етилаётган меваларнинг бир қисми истеъмолга, қайта ишлашга, яна бир қисми эса экспортга йўналтирилмоқда.

Самарқанд вилояти тадбиркорлик субъектлари қуритилган ўрик (туршак) маҳсулотларини етиштириш, қуритиш, навларга ажратиш бўйича юқори натижаларга эришмоқда.

Хусусан, жорий йил бошидан бугунги кунга қадар умумий қиймати 3669,6 минг АҚШ долларлик вазни 260,87 минг тонна туршак маҳсулотлари жаҳон бозорининг турли нуқталарига экспорт қилинди. Вилоятдан туршак маҳсулотлари асосан Россия (393,22 тонна), Украина (912,2 тонна), Белоруссия (333,08 тонна), Хитой (271,64 тонна), Озарбайжонга (255,6 тонна) экспорт қилинган.

Маълумот тариқасида шуни айтиб ўтиш жоизки, бугун вилоятнинг 97 та корхоналари томонидан туршак маҳсулотларини экспорт қилиш йўлга қўйилган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

1.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг