Жумладан, куни кеча Бухоро вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида, пиёда ҳаракатланиб келган фуқаро Ф.Ф. шартли харидорга қора рангли сумкасига солинган, 2400 дона пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтида холислар иштирокида қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
2.11.2021