Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Г.Б.нинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахснинг шахсий буюмлари орасида целлофан пакетга солинган ва белгиланган тартибда божхона назоратига тақдим этилмаган, оғирлиги 5,4 граммни ташкил этувчи қуруқ ўтсимон кўринишдаги (марихуана) гиёҳвандлик воситаси ва ушбу моддаларни майдалаш учун қўлланиладиган мослама борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
2.11.2021