Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
800 миллион сўмлик имтиёздан ноқонуний тарзда фойдаланишга бўлган уриниш наф бермади
913
Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида хорижий мамлакатдан олиб келинган техникаларнинг ишлаб чиқарилган йилини нотўғри кўрсатиш орқали ноқонуний имтиёз олишга уриниш билан боғлиқ навбатдаги қонунбузарлик ҳолатлари божхоначилар томонидан ўз вақтида фош этилди.
 800 миллион сўмлик имтиёздан ноқонуний тарзда фойдаланишга бўлган уриниш наф бермади

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари фуқаро У.Т томонидан 800 миллион сўм имтиёз асосида олиб келинган 2 дона ярим тиркамали цистерналар ёрлиқларидаги маълумотлар ва цистерналар ҳолатини тегишли идоралар билан ҳамкорликда экспертизадан ўтказилди.

Натижада, мазкур цистерналар ҳужжатларда кўрсатилганидек 2017 йилда эмас, балки 2014 ҳамда 2012 йилларда ишлаб чиқарилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

2.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг