Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
251 миллион сўмлик 588 минг дона пиротехника воситалари фош бўлди
760
Божхона органлари томонидан мамлакатимизга сифати кафолатланмаган пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
251 миллион сўмлик 588 минг дона пиротехника воситалари  фош бўлди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан, вилоят Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Қўштепа туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро М.С. ўз бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситасидаги юкларни ушбу тумандаги хонадонлардан бирига тушириб, қайтиб чиқаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини пайқаб қолиб, воқеа жойидан яширинади.

Шундан сўнг, мазкур хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 251,7 миллион сўмлик 6 турдаги жами 588,5 минг дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

2.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг