Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи - тадбиркор таянчи
9766
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига қаратилаётган эътибор яратилаётган қулайликлар иқтисодиётимизнинг ривожланишига йўл очмоқда.
Божхоначи - тадбиркор таянчи

Жумладан, божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятни доимий  қўллаб-қувватлаш, улар дуч келаётган мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳам мунтазам равишда жойларда тадбиркорлар билан давра суҳбатлари, учрашувлар ва сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги учрашув Термиз туманида жойлашган “Афросиёб парранда” МЧЖ биносида бўлиб ўтди. Унда, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Нурабылла Бердиев корхона раҳбарияти билан учрашиб, ишлаб чиқариш объекти фаолияти ва уларнинг экспорт ҳамда импорт жараёнларини ўрганди.

Мулоқотлар чоғида, Н.Бердиев томонидан корхона истиқболи, унда мавжуд муаммолар ва божхона соҳасига оид янгиликлар борасида сўз юритилиб, божхона органлари тадбиркорларга ўз ваколатлари доирасида доим амалий кўмак беришга тайёрлигини айтиб ўтди.

Маълумот учун, “Афросиёб парранда” маъсулияти чекланган жамияти  паррандачилик ва қорамоллар озуқаларини экспорт қилувчи вилоятдаги йирик корхона ҳисобланади. Ҳозирда мазкур корхонада 50 га яқин фуқаролар иш билан таъминланган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида хорижий давлатларга қарийб 8,5 миллион АҚШ долларлик экспортни амалга оширди.

Таъкидлаш жоизки, 2016 йилдан шу кунга қадар  корхонага  фаолияти учун хориждан келтирилган технологик асбоб ускуналар учун божхона тўловларидан 74,2 миллиард сўмлик имтиёз қўлланилган. Бундан ташқари, “Афросиёб парранда” МЧЖ томонидан божхона тўловларини кечиктириб тўлаш бўйича қилинган мурожаат ижобий ҳал этилиб, ушбу корхонага паррандачилик учун озуқа сифатида фойдаланиладиган “Кунгабоқар шпроти”, “Буғдой” ва “Маккажўхори” товарлари учун 1,5 миллиард сўм миқдоридаги божхона тўловларини 6 ойгача кечиктириб тўлаш имконияти берилган.

Умуман олганда, берилаётган бу каби имконият ва имтиёзлар, аҳоли саломатлигини асраш, янги иш ўринларини яратиш, иқтисодиёт тармоқларининг ҳамда тадбиркорлар фаолияти ривожланишига хизмат қилмоқда.

2.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг