Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ҚАТНАШЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!
9785

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона маъмуриятчилиги ва тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 8 июлдаги 429-сон қарори билан янги турдаги олиб кириш, олиб чиқиш, сотиб олиш ва сотиш ташқи савдо контрактлари амалиётга жорий этилганлиги муносабати билан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шу сабабли, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ТСОЯЭАТга ўзгартиришлар киритилаётганлиги муносабати билан жорий йилнинг 31 октябрь (якшанба) куни соат 09-00 – 13-00 вақт оралиғида “ЭБР” ААТ ва “Электрон декларациялаш” интерактив хизматларининг фаолияти вақтинча тўхтатилади.

29.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг