Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар мавзусида давра суҳбати ўтказилди
1204
Юртимизда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг янги босқичида фуқаро ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Чунки одил судлов тизими фуқароларимизнинг қонун ва Давлатга бўлган ишончи демакдир.
Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Мазкур соҳадаги ислоҳотлар ва янги меъёрий ҳужжатлар тарғиботи юзасидан ўтказилган навбатдаги давра суҳбати Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида бўлиб ўтди. Унда, Сурхондарё вилояти иқтисодий ишлар бўйича судьялари ҳамда божхона ходимлари иштирок этишди. Тадбирда суд вакиллари “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунчиликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартлари, Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар янги қабул қилинган қонунлар ва уларнинг мазмун моҳияти” мавзусида маъруза қилишди.

Шунингдек, учрашувда судялар томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти ёритиб берилди.

Давра суҳбати қизғин савол жавобларга бой тарзда ўтказилди. Айниқса, божхона суриштирувлари соҳасида юзага келаётган саволларга ҳам судялар томонидан амалиёт жараёнларидан келиб чиқиб тегишли жавоблар берилди.

Албатта, бу каби давра суҳбатлари ва амалий семинарлар ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириши билан бирга келгуси фаолиятларида юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни олдини олишга хизмат қилади десак адашмаган бўламиз.

28.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг