Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунбузарликларни олдини олиш - муҳим вазифа
1864
Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида юртимизга ноқонуний йўллар билан товар моддий бойликлар олиб кирилишини олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар билан ҳамкорликда йиғилиши ўтказилди.
Қонунбузарликларни олдини олиш - муҳим вазифа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 6 февралидаги йилдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сонли қарорига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, фуқароларимизга яратиб берилаётган имконият ва имтиёзларни уларга тўғри тушунтириш, турли қонунбузарликларни олдини олиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Бу борада бир қатор мисоллар келтириб ўтилди. Жумладан, жорий йилнинг 15 август куни “Дўстлик” чегара божхона пости орқали ҳаракатланган фуқаронинг қўл юклари орасида 1 литр ҳажмдаги елим идишда вазни 6,3 кг бўлган “дробь” борлиги аниқланганлиги ва бундай мисоллардан яна кўпларини тилга олиш мумкинлиги таъкидланди.

Шунингдек, 2018 йил 16 октябрь кунидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги  828-сонли қарори қабул қилинганлиги, ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июлдаги  “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сонли қарор иловасида келтирилган маиший техника товарларини олиб кириш муддати 1 календарь ойи ўрнига 6 календарь ойи ҳамда бошқа товарларни олиб кириш муддати 1 кун ўрнига 1 календарь ой этиб ўзгартириш киритилганлигига алоҳида этибор қаратилди.

Йиғилиш сўнгида мажлис иштирокчилари келгусида ҳам давлат манфаатлари ва хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорликни янада кучайтириш зарур эканлиги, шунингдек олинаётган тезкор маълумотларга асосан тезкор тадбирлар ташкил этиш юзасидан келишиб олишди.

Андижон вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

31.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг