Андижон вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан “Дўстлик” чегара божхона постида пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси З.К. белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу шахс эгнидаги курткаси чўнтакларида 600 дона пиротехника воситаларини божхона назоратидан яширинча олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текшируви ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, олиб чиқиш ёки ўтказиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.
28.10.2021