Хусусан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авирейс билан учиб келган фуқаро Б.Г. ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида 1 дона учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган.
28.10.2021