Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига кириб келган фуқаро М.М. бошқарувидаги “МAN” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 140 млн. сўмлик товарлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
28.10.2021