Аммо қўшни давлатдан “Айритом” чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган фуқаро А. Ш. ўрнатилган тартибларга риоя этмаганлиги маълум бўлди. Ушбу шахс божхона ходимига ёнида яширилган ва тақиқланган ашё-буюмлар йўқлигини таъкидлаган. Бироқ унинг бошқарувидаги “Toyota Corolla” русумли енгил автомашинаси божхона кўригидан ўтказилиши натижасида, автомобилнинг кўз илғамас бўшлиқларида 130 қути “ESSE” номли сигаретлар яширилганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан қоидабузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий иш юритилди.
Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда фуқаро Х. А. ҳам жами 480 қути “Esse”, “Cavallo”, “Conino Lamborghini”, “L&M” номли сигаретларни мамлакатимизга яшириб олиб ўтмоқчи бўлган вақтда, унинг багажлари божхона масканида ўрнатилган рентген аппаратидан ўтиш чоғида шубҳали тасвирларни намойиш этгач, божхоначилар томонидан тўхтатилган. Қизиғи шундаки, божхона кўригидан ўтишдан аввал ушбу фуқаро мазкур тамаки маҳсулотлари ҳақида божхоначиларга на оғзаки сўров пайтида ва на декларациялаш орқали маълум қилган.
Ушбу фуқарога ҳам маъмурий иш юритилиб, иккала қонунбузарга Термиз туман маъмурий судининг қарори билан қилмишларига яраша жазо тайинланди.
Г.Махмудхонова
Божхона хизмати капитани
2.11.2018