Ташриф доирасида делегация аъзолари бугун Анқара божхона хизмати ва логистика марказида бўлишди.
Бу ерда экспорт ва импорт товарларини божхона назоратидан ўтказиш, логистика марказида божхона органлари ва назорат қилувчи органлар фаолиятини ташкил этиш, товарларнинг транзити, бир сўз билан айтганда логистика марказида транспорт воситаларининг киришидан чиқиб кетишигача бўлган барча жараёнлар атрофлича ўрганилди.
Шу ернинг ўзида Ўзбекистоннинг ташувчи компаниялари вакиллари билан ҳам мулоқот бўлиб ўтди. Ташув жараёнида юзага келаётган муаммолар, ҳаражатлар, хорижий давлатларнинг чегарада назорат қилувчи органлари томонидан талаб қилинаётган ҳужжатлар юзасидан томонлар ўз фикларини билдирди.
Делегациянинг мазкур ташрифи, ўзаро мулоқтларда билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, амалдаги божхона тартиботларини янада соддалаштириш, айниқса маҳаллий экспортёрларга қўшимча қулайлиқларни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилади.
26.10.2021