Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқубузарликларни аниқлаш эмас, уларни олдини олиш муҳим!
9934
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Бошпочтамт" ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими томонидан "Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларга чек қўйиш" мавзусида курьерлик ташкилотлари ходимлари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.
Ҳуқубузарликларни аниқлаш эмас, уларни олдини олиш муҳим!

Тадбирда бугунги кунда чет давлатлардан юборилаётган почта жўнатмалари орасида гиёҳванд моддалар ва психотроп воситалар, шунингдек почта орқали юборилиши чекланган товарларни юборилиши ҳолатлари кескин ортганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, тадбир давомида мазкур ҳолатларни олдини олиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 878-сонли ҳамда 818-сонли қарорларининг мазмун-моҳияти ва Жиноят кодекси талаблари тушунтириб ўтилди.

25.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг