Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда текстил корхоналарининг экспорт кўрсаткичи тобора ошмоқда
9996
Тадбиркорлик ривожи – юртимиз ва иқтисодиётимиз барқарор тараққиётининг асосий гаровидир. Бу борада божхона органлари мисолида сўз юритадиган бўлсак, бугун соҳада тадбиркорлик фаолиятига эътибор жуда юқори.
Жиззахда текстил корхоналарининг экспорт кўрсаткичи тобора ошмоқда

Божхона соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш, қолаверса, тадбиркорларнинг таклиф ва фикрларини ўрганиш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи мунтазам ҳудудларга чиқиб, тадбиркорлар билан учрашмоқда. Бу галги ташрифнинг манзили “Пахтакор текс” МЧЖ бўлди.

 2019 йилда ўз фаолиятини йўлга қўйган мазкур корхона айни пайтда 400 дан ортиқ ҳамюртларимизнинг иш билан бандлигини таъминлаб келмоқда. Корхона бир кунда 23 тонна, бир ойда эса ўртача 690 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

Бугунги кунда мазкур корхонанинг экспорт кўрсаткичи тобора ошиб бормоқда. Хусусан, 2021 йил давомида оғирлиги 5268,7 тоннадан ортиқ, қиймати эса 14 млн 642 минг АҚШ долларлик маҳсулотларни Хитой (6,9 млн. долл.), Туркия (6,4 млн. долл.), Италия (160,0 минг долл.) каби мамлакатларга экспорт қилган. Айтиш керак, экспорт жараёнларида Жиззах ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари сифатли божхона хизматларини кўрсатиб келишмоқда. Корхонани қўллаб-қувватлаш мақсадида, фаолиятини бошлагандан шу даврга қадар 33,7 млрд. сўмлик божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган.

Бошқарма бошлиғи учрашув давомида корхона вакилларига божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар, тизим ривожи йўлида қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти борасида ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтди.

 

25.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг