Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда 46 йил аввал ишлаб чиқарилган технологик ускунани гўёки янги деб олиб кирмоқчи бўлганлар фош қилинди
1043
Бу орқали улар 1 млрд. сўмдан зиёд божхона имтиёзларининг суистеъмол қилмоқчи бўлишган.
Қашқадарёда 46 йил аввал ишлаб чиқарилган технологик ускунани гўёки янги деб олиб кирмоқчи бўлганлар фош қилинди

***

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан божхона органларига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, шунингдек, мамлакатимизда яширин иқтисодиётнинг олдини олиш ва ҳалол тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, вилоят фаолият кўрсатаётган корхоналардан бирининг номига хориждан келтирилган пўлат сим ишлаб чиқарувчи технологик асбоб-ускуналарни божхонада расмийлаштириш жараёнида навбатдаги қонунбузилиш ҳолати фош этилди.

Расмийлаштирув жараёнида қиймати 644,6 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи мазкур ускуналар “Хавфларни бошқариш тизими”да “қизил” йўлакка йўналтирилгани боис, божхона кўригидан ўтказилди.

Аслида ҳужжатларда ушбу технологик ускуналар 2020 йилда ишлаб чиқарилган деб кўрсатилган эди. Боиси, амалдаги тартибларга кўра ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган бу каби ускуналар учун божхона тўловларидан имтиёзлар назарда тутилган.

Аммо, божхона кўриги давомида мазкур технологияларнинг бири 1975 йилда, иккинчиси эса 2017 йилда ишлаб чиқарилганлиги фош бўлди. Уларни ҳужжатларда гўёки 2020 йилда ишлаб чиқарилган деб кўрсатиш орқали  юк эгалари ноқонуний равишда божхона тўловларидан 1 млрд. 33 млн. сўмлик имтиёзларни қўлга киритмоқчи бўлишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

23.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг