Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда божхоначилар пойтахтимиздаги «Ғалаб боғи»га online экскурция уюштиришди
1289
Навоий вилояти божхона бошқармасида ўтказилган навбатдаги маънавий-маърифий тадбирда бошқарма шахсий таркиби виртуал тарзда пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи”га саёҳат қилишди.
Навоийда божхоначилар пойтахтимиздаги «Ғалаб боғи»га online экскурция уюштиришди

Содда қилиб айтганда, тадбир иштирокчилари Toshkentdagi G‘alaba bog'i | Uzbekistan Travel платформасига орқали “Ғалаба боғи”ни "томоша" қилишди. мажмуа ҳақида ҳикоя қилувчи телевизион репортажлар, электрон фото ва видеоматериалларнинг намойиши ҳам бўлиб ўтди.

12,5 гектар майдонни эгаллаган мажмуа Ғалаба музейи, темир йўл станцияси, «Уруш даҳшатлари» мажмуаси, 1000 ўринли амфитеатр ҳамда бошқа биноларни ўзимда қамраган.

Ғалаба боғида иккинчи жаҳон урушининг жанг даври ҳолатлари қайта тикланган ёдгорлик мажмуасидир. Боғнинг турли жойларида Ўзбекистоннинг иккинчи жаҳон урушига қўшган ҳиссаси акс этган зовурлар, дала ошхоналари, темир йўл вокзали, концлагер, ҳарбий техника кўргазмаси, кутубхона ва иншоотлар барпо этилган. Ғалаба боғининг ичида олтита бўлимдан иборат Шон-шараф музейи ҳам ташкил этилган.

Музейда “Мардлар жасорати мангу яшайди” номли олтинчи бўлимдан 33 жилдлик «Хотира» китоби, шунингдек, байрам муносабати билан нашр этилган китоб-альбом ва бошқа экспонатлар ўрин олган.

Боғ ҳудудида бир нечта мармар деворларда композицион паннолар барпо этилган. Уларда саркарда боболаримиз тарихидан лавҳалар, Иккинчи жаҳон урушига оид энг муҳим маълумотлар, миллий армиямизнинг ҳозирги жанговар ҳолати акс эттирилган. Уруш йилларидаги куй-қўшиқлар ва хабарлар асосида тарихий муҳит жонлантирилган.

Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган “Ғалаба боғи”га ташриф буюрувчилар Иккинчи жаҳон урушининг инсоният тарихидаги даҳшатини ҳис қилади.

Бешафқат жанглар Европа, Осиё ва Африка қитъаларини қамраб олган, баъзи маълумотларга кўра, урушда жами 85 миллионгача инсон ҳалок бўлган.

Музей экспозициясида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабада Ўзбекистоннинг ҳиссасини атрофлича тушуниб етасиз. Жангоҳларга 1 миллион 500 мингга яқин киши иштирок этган, деб ҳисобланар эди. Янги маълумотларга кўра, 1 миллион 951 мингга яқин киши урушга сафарбар этилгани аниқланди. Шунингдек, 200 мингдан зиёд аскар ва офицерларимиз жанговар давлат мукофотлари билан тақдирлангани ҳужжатлар орқали ўз тасдиғини топди.

Юртимизда қолган аёллар, кексалар, ёш болалар ҳам чинакам қаҳрамонлик кўрсатганлар. Етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган барча одам тинчлигидан воз кечиб, нафас олмай меҳнат қилган. Республикамиздан жанг майдонларига самолёт ва танклар, қурол-яроғ, улкан миқдорда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар етказиб турилган. Жумладан, 250 мингдан зиёд бола эвакуация қилинган. Халқимиз уларга ўз уйидан жой бериб, сўнгги бурда нонини ҳам баҳам кўрган.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан Ўзбекистон халқининг Ғалабага қўшган ҳиссасини янада чуқурроқ ўрганиш масаласи илгари сурилди. Шундан сўнг бу борада катта илмий тадқиқотлар қилинди. Илгари ёпиқ бўлган тарихий ҳужжатлар ҳам ўрганилди. Чет эллардаги архив ташкилотлари, музейлар, олимлар билан ҳамкорлик натижасида қаҳрамон аждодларимиз ҳақида янги маълумотлар қўлга киритилди.

Тадбир сўнгида Давлат божхона қўмитаси томонидан “Ғалаба боғи” учун махсус тайёрланган видео ролик тадбир иштирокчиларига намойиш этилди.

23.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг