Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оҳангаронда 330 млн. сўмлик тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
984
Божхона органлари томонидан акциз маркази йўқ тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши мунтазам тезкор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Оҳангаронда 330 млн. сўмлик тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Ана шундай тадбир Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро бошқарувидаги “KIA” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада автомашина юкхонасида, хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаган 27 минг 500 қути “Милано” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди

 Ўзбекистон Республикасининг акциз маркаси билан маркаланмаган мазкур тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 330 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

22.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг