Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинанинг салонида, мотори устида ҳамда олд бампер ичига хорижда ишлаб чиқарилган 2500 қути тамаки маҳсулотлари яширилганлиги фош бўлди.
Тегишли ҳужжатлари ва акциз маркаси бўлмаган мазкур тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 50 миллион сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
22.10.2021