Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари таркибида наркотик ва психотроп моддалар бўлган дори воситаларини республикамиз ҳудудига олиб киришга бўлган уринишнинг олдини олишди.
“Айритом” чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган хорижий фуқаронинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, сумкадаги кийим кечаклар орасида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 160 дона “Tramadol”, 180 дона “Диазепам”, 170 дона “Алпразолам” психотроп таблеткалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
22.10.2021