Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда Яккабоғ туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида ушбу туманда истиқомат қилувчи фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди ҳамда оғзаки суриштирув ишлари амалга оширилди.
Натижада, уддабурон фуқаро бир дона полимер қопга жойланган умумий оғирлиги 710 граммни ташкил қилган марихуана гиёҳвандлик моддасини қўшни хонадоннинг орқа томонига девор тагига яшириб қўйганлиги фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
22.10.2021