Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси белгиланган инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганида, юкхонада товарлар ичидаги эски ёғоч эшикни тасвири шубҳали акс этди.
Шундан сўнг мазкур эшик синчиклаб кўздан кечирилганида, унга бириктирилган темир доира орасига кўз илғамайдиган тарзда 15 дона ов учун сигнал патронлари яширилганлиги фош бўлди.
Ҳайдовчи ушбу патронлар ҳақида божхона ходимларини оғзаки сўрови вақтида ҳам, йўловчи божхона декларациясида ҳам маълум қилмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
22.10.2021