Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги ISUZU русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 123 млн. 382 минг сўмлик 462 қути биологик фаол қўшимчалар ва гигиеник воситалар, шунингдек хорижий давлатда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 10 дона телевизорлар ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
22.10.2021