Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда божхоначилар 133 млн. сўмлик кийим кечакларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди
976
Божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга қарши божхона органлари томонидан доимий тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.
Наманганда божхоначилар 133 млн. сўмлик кийим кечакларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди

Хусусан Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Янгиқўрғон туманининг чегарадош ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаро бошқарувидаги “Дамас” автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 133  миллион сўмлик444 дона аёллар қишки кийимлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг