Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда курьерлик жўнатмалари орқали 104 млн. сўмлик товарларни ноқонуний равишда олиб кирилиши олди олинди
945
Аслида тижорат мақсади учун кўзланган товарларни гўёки шахсий фойдаланиш ниқоби остида, божхона тўловларисиз олиб киришга уринишлар ҳамон кўзга ташланмоқда.
Навоийда курьерлик жўнатмалари орқали 104 млн. сўмлик товарларни ноқонуний равишда олиб кирилиши олди олинди

Навоий вилояти божхона бошқармасининг “Навоий аэропорти” чегара божхона пости ходимлари ана шундай уринишларни ўз вақтида бартараф этиб келишмоқда.

Жумладан, Истанбулдан ҳаво йўллари орқали келтирилган курьерлик жўнатмаларини божхона кўригидан ўтказиш давомида 4 та ҳолатда қиймати 104 млн. сўмдан зиёд бўлган кийим-кечаклар, чойшаблар ва сумкалар божхона назоратидан яширилгани ва ҳужжатларда кўрсатилмагани фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

22.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг