Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қўқонда салкам 40 млн. сўмлик чангютгичларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
965
Мамлакатимизга товар-моддий бойликларини ноқонуний равишда олиб кирилишига қарши давлат божхона хизмати органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қўқонда салкам 40 млн. сўмлик чангютгичларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан вилоят Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги 51 дона чангютгичлар борлиги аниқланди. Божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган мазкур маиший техника буюмларининг умумий қиймати 39,2 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

22.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг