Анжуманда, мамлакатимизда демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда айрим давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, ўз мансаби мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этилиши давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига омил бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар тегишли идоралар томонидан изчил ҳаётга тадбиқ этилиб келаётган бир вақтда, барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилаётган коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларига барчамиз биргаликда кескин курашмоғимиз даркорлиги анжуман иштирокчиларига етказилди.
Халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Бу фуқароларимизда коррупцияга, аниқроқ айтганда, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти шаклланишига ҳам боғлиқ. Чунки ҳар қандай қонунбузарликлар содир этилишига, кўп ҳолларда ўзимизнинг бефарқлигимиз, лоқайдлигимиз сабаб бўлиб келмоқда. Барчанинг якдиллиги, юрт тақдирига дахлдорлиги кучайиши ҳар қандай иллатнинг батамом барҳам топишига хизмат қилади.
2.11.2018