Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, Тошкент вилояти, Оҳангарон туманидаги фуқаро А.А. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада тегишли хужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 946 203 106 сўмлик 35 хил турдаги, жами 45 053 дона парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
21.10.2021