Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Сирдарё туманида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, Сирдарё дарёси орқали қўшни мамлакатдан резина қайиқ ёрдамида жами 6 дона қоғоз қутиларни олиб ўтаётган фуқаролар А.Ж ва Ф.У.лар тўхтатилиб, текширувдан ўтказилди.
Натижада, ушбу қутиларда тегишли акциз маркалари билан маркаланмаган ва ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 523,3 миллион сўмлик 1 430 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 4540 дона кўз учун линзалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
21.10.2021