Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1 млрд. сўмлик фреонларни яширинча олиб кириш режаси фош бўлди
845
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.
 1 млрд. сўмлик фреонларни яширинча олиб кириш режаси фош бўлди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан постда ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган юк автомашинаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, мазкур юк автомашинасида умумий қиймати 1 млрд. 83 млн. сўм бўлган 2 хил турдаги “Floron 22” ҳамда “Season R22” ёзувли фреон товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги “Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ “Floron 22” ҳамда “Season R22” фреонлари импорти ва экспорти Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.

21.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг