Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда эркин иқтисодий зонаси фаолияти билан боғлиқ муаммолар ўрганилди
2061
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли Қарорига асосан Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ҳамда ҳудудий гуруҳлар фаолияти ташкил этилган.
Навоийда эркин иқтисодий зонаси фаолияти билан боғлиқ муаммолар ўрганилди

Мазкур гуруҳлар томонидан вилоятнинг барча ҳудудларида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг фаолиятида мавжуд муаммолар ечимига амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Бу каби учрашувларнинг навбатдагиси “Навоий” ЭИЗ дирекциясида ташкил этилди. Учрашувда вилоят ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар, божхона органлари ва барча тегишли давлат ташкилоти вакиллари, шунингдек ЭИЗ ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирок этишди.

Даставвал, йиғилиш иштирокчиларига Президентимизнинг ПҚ-3939-сонли Қарор мазмун-моҳияти ҳақида қисқача тушунтириш берилиб, сўнгги йилларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги, бир қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан, ҳали-ҳамон тадбиркорлар фаолиятида ўз ечимини кутаётган бир қатор муаммолар мавжудлиги таъкидланди.

 Ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси эса шу каби муаммолар ечимига амалий ёрдам кўрсатишдан иборат  эканлиги айтиб ўтилди. Шундан сўнг, бевосита “Навоий” эркин иқтисодий зонасида мавжуд муаммолар ўрганилди.

Вилоят миқёсида ҳал этиладиган масалаларга қисқа муддатларда ечим топиш учун мутасадди ташкилот вакилларига топшириқ берилиб, республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш учун масъул ходимларга топшириқлар берилди. Шундан сўнг, тадбиркорлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоблар қайтарилди. Хусусан, “Navoiy Millling Group” МЧЖ вакили томонидан юк машиналари импорти учун қанча миқдорда божхона тўловлари ундирилиши бўйича савол билан мурожаат қилинди. Мазкур саволга вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан батафсил жавоб берилди. Шунингдек, амалдаги қонунчилик талаблари ва янги солиқ концепциясига кўра ЭИЗ иштирокчиларига бериладиган солиқ имтиёзлари бўйича берилган саволга солиқ инспекцияси вакиллари томонидан жавоб берилди.

Шундан сўнг, ишчи гуруҳ аъзолари ЭИЗ ҳудудидаги корхоналарга ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёни, ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

1.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг