Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода сайёр ўқув машғулотлари бўлиб ўтди
3530
Божхона органлари товар ва транспорт воситаларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудудларда муомалада бўлиши, қонун билан тақиқланган товарлар айланмасига қарши, шунингдек, божхонага оид қонунчилик меъёрларининг бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича тергов ҳаракатларини олиб бориш ва тегишлилиги бўйича маъмурий ёки жиноий иш қўзғатиш ваколатига эга.
Бухорода сайёр ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Бугунги кунда божхона ходимларининг, шу жумладан, инспектор-суриштирувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, терговга қадар текширув ва суриштирув фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда амалиётни бирхиллаштириш мақсадида Давлат божхона қўмитаси масъул раҳбар ходимлари томонидан Бухоро вилояти божхона бошқармасида сайёр ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда.

Сайёр ўқув машғулотларига Бухоро ва Навоий вилояти божхона бошқармаларида суриштирув йўналишида хизмат қилаётган  ходимлар жалб қилинган бўлиб, ўқув машғулотида Давлат божхона қўмитасидан, вилоят прокуратурасидан ҳамда шаҳар судидан иштирок этган масъул раҳбар ходимлар ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, терговга қадар текширув ва суриштирувни амалга оширишда божхона органларининг вазифа ва ваколатлари, дастлабки процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш, терговга қадар текширув ва суриштирув жараёнида йўл қўйилаётган хато-камчиликлар ҳамда келгусида уларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, шунингдек, терговга қадар текширув ва суриштирувни амалга оширишда юзага келаётган муаммолар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳуқуқий ечимларига батафсил тўхталиб ўтилди.

Ўқув дарси давомида ходимлар ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича терговга қадар текширувни амалга ошириш, малакалаш ва қарор қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб,  амалиётда муаммоли бўлган вазиятлар ечими бўйича фикр алмашишди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Биргина Бухоро вилоят божхона бошқармаси томонидан жорий йил шу даврига қадар 405 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, қиймати 46 миллиард 300 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил тариқасида ушлаб қолинган.

Шундан 26 та ҳолатда бошқарманинг суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Бошқарма томонидан ТИФ соҳасига оид 285 та божхона қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган бўлиб, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларга нисбатан 285 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юритилган.

Ўқув дарси давомида қўзғатилган маъмурий ва жиноий ишлар соҳа мутахассислари томонидан таркиби бўйича кенг таҳлил қилиниб, улар ичида хато-камчиликка йўл қўйилган ҳолатлар, амалиётда учраётган муаммоли вазиятлар бўйича алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилди, мавжуд муаммо ва камчиликларга ечим топилди.

Божхона органларининг суриштирув йўналишида хизмат қилаётган ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилаётган сайёр ўқув курслари давом этмоқда. Курс якуни бўйича эса ходимларнинг олган билимини мустаҳкамлаш бўйича тест синовлари қабул қилинди.  

21.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг