Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жўнатмалардаги найранг фош бўлди
773
Божхона назоратини турли найрангларни қўллаган ҳолда четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Жўнатмалардаги найранг фош бўлди

Жумладан, Навоий халқаро аэропорти орқали хорижий авиарейс билан олиб келинган юклар юк эгаси ҳамда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада курьерлик жўнатмалари орасида божхона назоратидан яширилган ва ҳужжатларда кўрсатилмаган  умумий қиймати  104 миллион сўмлик эркаклар ва аёллар учун мўлжалланган кийимлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

21.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг