Ташвишлардан ҳаловат топиб яшайдилар, мана шундай фидойи инсонлардан бири божхона фахрийси, божхона хизмати полковниги Эрминжон Асқаровдир.
Устоз Эрминжон Асқаров ўзини тажрибали ва ташкилотчи раҳбар, олийжаноб ва ғамхўр инсон сифатида намоён этиб, божхона органлари, хусусан Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Раҳбарлик фаолиятида кўплаб ижобий натижаларга эришиб шахсий таркибнинг катта ҳурмат-эътиборига сазовор бўлган.
Маълумки, божхона тизимининг вужудга келиши, шаклланиши юртимиз мустақиллиги билан бевосита боғлиқдир. Ўша кезларда эндигина тетапоя қилаётган бу соҳада малакали мутахассислар етишмаса- да, устоз Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг биринчи раҳбари сифатида бор куч-ғайратини, билим ва тажрибасини божхона тизимини ривожлантиришга, қонунчиликни мустаҳкамлашга ва ходимларга зарур шарт-шароитлар яратишга бағишлаган.
Яқинда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари Эрминжон Асқаров таваллудига 75 йил тўлиши муносабати билан унинг хонадонида бўлишди ва юбилей билан қизғин муборакбод этишди.
Инсон ўз ҳаётида фидойи бўлиб яшаса, албатта қадр топар экан. Эрминжон Асқаров босиб ўтган йўл, унинг ҳаёти ва фаолияти бунга ёрқин мисолдир.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби
21.10.2021