Куни кеча Адиблар хиёбонидаги Алишер Навоий ҳайкали пойида Давлат божхона қўмитаси Божхона институти, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда 21 октябрь – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Она тилим, ўзингсан буюк!” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олган адабиётшунос олимлар, ёзувчилар,саньат вакиллари томонидан ўзбек тилининг тарихий аҳамияти, миллий юксалиш йўлидаги ўрни тўғрисида алоҳида сўз юритилди.
Божхона институти курсантларининг шеърий чиқишларига уланиб кетган маърифий тадбирда, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, давлат тилини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш, тилимизнинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш борасида долзарб фикрлар билдирилди.
21.10.2021