Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида сайлов қонунчилиги тарғиботи тадбири бўлиб ўтди
3633
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Миллий кинология марказида сайлов қонунчилиги тарғиботи тадбири бўлиб ўтди

Сиёсий жараёнларда ёшларнинг ҳуқуқий, сиёсий билими ва маданиятини ошириш эса муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида “Ёш сайловчи - 2021” тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тошкент давлат юридик университети ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туман маҳаллий Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда сайлов қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти яқиндан етказилди.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга Миллий кинология марказининг ташаккурномалари топширилди. 

18.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг